ТОШКЕНТ, 12 май - Sputnik. Афғонистон махсус хизматлари "Ислом давлати" террорчилик гуруҳининг Жанубий Осиё ва Узоқ Шарқ минтақаси бўйича раҳбарини ҳибсга олди, деб хабар беради TOLO News телеканали Миллий хавфсизлик бошқармаси ва мамлакат полициясининг қўшма баёнотига таяниб.
Таъкидланишича, Абу Умар Хуросоний икки шериги билан бирга Қобул туманларидан бирида қўлга олинган - Сохиб исмли шахс бўлинма "матбуот-котиби" сифатида ишлаган, Абу Али эса разведкасини бошқарган.
Баёнотга кўра, Хуросонийни ҳибсга олиш бўйича операция олдинроқ хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинган тўрт нафар ИД жангариларининг иқрор кўрсатмалари туфайли амалга оширилган.
Апрел ойининг бошида Афғонистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ИД минтақадаги раҳбари Аслам Фарукийнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар беришган.