ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Россияда коронавирусдан ўлим ҳолатлари бўйича дунё умумий кўрсаткичига қараганда 7,4 баравар паст. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова санитария-эпидемиологик вазият масаласи бўйича ўтказилган йиғилишда маълум қилди.
"Шуни таъкидлашни истардимки, юқтирганлар таркибидаги пневмония улушининг 25 фоиздан 20,6 фоизга пасайди, касаллик кунидан касалхонага ётқизилиш даврини деярли тўққиз бараварга қисқарди, бу ўсиш суръати айтганимдек, 2,6 марта - ўлим даражасининг паст бўлишига имкон берди ", - деди у.
Голикованинг сўзларига кўра, бироқ бундан тинчланиш керак эмас: касал бўлиш даражаси ҳам пасайиши учун ҳаракат қилиш керак. Бундан ташқари, коронавируснинг тарқалиши сабабли жорий этилган чекловларга қатъий риоя қилиш - чеклов режимидан тезроқ чиқиб кетиш кафолати бўлади.
Коронавирус пандемияси
COVID-19 касаллигини қўзғатувчи SARS-CoV-2 коронавируси 187 та давлатга кириб борди. БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда 3,9 миллион зиёд киши янги коронавирус инфекциясини юқтириб олди, 274 минг киши вафот этди.
Жонс Хопкинс (АҚШ) университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирус тасдиқланган ҳолатлар сони 4,1 миллиондан ошди, 282 728 бемор вафот этди, 1,4 миллион киши соғайди. АҚШ юқтириб олганлар ва вафот этганлар сони бўйича биринчи ўринда қолмоқда.