Ўзбекистонда доллар курси ошган бўлса, евро кескин пасайди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 7,81 сўмга кўтарилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 12 майдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 7,81 сўмга кўтарилиб, 10 137,20 сўм ташкил қилди.

Евро эса 136,39 сўмга пасайди ва 10 988,72 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 3,46 сўмга кўтарилиб, 138,26 cўмни ташкил қилди.