Нон ва бошпана учун - билим, канал ва ГЭСлар: чкаловчиларнинг меҳнат жасоратлари

Тошкентга эвакуация қилинган чкаловчи-авиасозлар Иккинчи Жаҳон уруши пайтида фронтни авиация билан таъминлабгина қолмай, балки Ўзбекистон ҳаётида ҳам фаол иштирок этганлар. Улар Сирдарёдаги Фарҳод ГЭС ва Шимолий Тошкент канали қурилишида ёрдам беришган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 май - Sputnik. Тошкентда бўлган биринчи кунлариданоқ, Химкидан Ўрта Осиёга йўлда шафқатсиз синовларни бошидан кечирган завод ишчилари ўзбек халқининг самимийлиги ва меҳмондўстлигини ҳис қилишди. Улар ушбу ғамхўрликка республика фаровонлиги учун ўзларининг илтифоти ва жасорати билан жавоб беришди.

Совуқ Москвадан эшелонлар урушдан йироқдаги уларни яқинлари сифатида кутиб олишган ҳудудларга етиб келишди. Чкаловчилардан бири, муҳандис А. Гординский "Шарқ юлдузи" журналида чоп этилган қайдларида шундай эслайди.

"Кўпчилик вагондан тушиши биланоқ тўғри ўзбек оилаларига тушишган. Улар бизга бошпана берди ва ўзларида бор нарса билан бўлишдилар. Бу ердагилар бизнинг ишчиларимиз, муҳандисларимиз, ҳизматчиларимиз, уларнинг оилалари ўз туғилиб ўсган жойларидан, мулкларидан, уй-жойларидан айрилганларини тушунишган. Бу ердагилар биз Тошкентга мамлакатимиз учун зарур иш учун келганимизни тушунишган... Кўпчилик тошкентликлар, ҳатто катта оилалар ҳам, уйларида бир нечта хона бўлса, битта ёки ҳатто иккитасини ҳам бўшатиб беришган".

Т.М. Галустян, завод тиббий қисми бошлиғи шундай эслайди: "Аҳолини ҳаддан ортиб кетиши, эвакуация қилинганларнинг катта оқими Тошкентнинг тиббий хизматини кучайтирилишини талаб қилди. Эпидемия хавфи мактабларнинг бир қисмини касалхоналарга беришга мажбур қилди. Бизга эса шаҳар ҳукумати тиббий стационар учун Семашко номидаги поликлиникани ва битта мактабни берди. Шунингдек, шаҳар хокимияти тиббий ходимлар, дори-дармон ва жиҳозлар билан таъминлашни ҳам ўз зиммамизга олди».

Заводни кутиб олишга тайёргарлик

Шаҳар кенгаши ва Октябр тумани кенгаши шошилинч равишда катта фабрика-ошхона ташкил этиш учун завод яқинидаги яна бир мактабни тақдим этдилар. Маҳсулотлар шаҳар атрофидаги колхозлардан келтирилган. Сабзавотлар, мевалар ва гўштни олиб келтириб турган бир нечта "Қизил карвонлар" ташкил этилган. Авиасозлар учун ҳатто парҳез таомлари ва қандолатчилик маҳсулотлари ҳам тайёрланган.

Бугунги кунда маълумки, Тошкент авиасозларнинг биринчи эшонлари келишидан анча олдин учрашувга тайёргарлик кўрган. 1941 йил 19 октябрда Октябр тумани партия қўмитасининг қарорида қуйидагича ёзилган:

"Қурол-яроғ ишлаб чиқаришда авиацион заводнинг алоҳида аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, туман кенгаши қўмитаси бюроси зиммасига заводнинг хўжалик-саноат, маиший ва маданий масалаларини ҳал қилишда доимий ёрдам кўрсатиш юклатилсин... 1942 йил январ ойи давомида завод ишчиларига камида 500та квартира топширилсин, доимий равишда меҳнаткашлар орасида лекциялари ва бошқа маданий тадбирлар ўтказилсин".

Нон ва бошпана учун - билим, канал ва ГЭСлар: чкаловчиларнинг меҳнат жасоратлари

Мактаблар тез фурсатда ётоқхоналарга қайта жиҳозланди. Октябр тумани ижроия қўмитаси бўлимида бутун уй-жой фонди ҳисобга олинди, авиасозларнинг жойлашлаштирилуви белгиланди. Ўша кунларда шаҳар аҳолиси Кенгаш ижроия қўмитасига келиб, чкаловчиларни ўз уйларига жойлаштиришни таклиф қилишган. Шу тариқа, этикдўз Т.Бекҳонов оиласи электр цехи конструктори, кейинчалик фюзеляж цехининг диспетчери Ф.И.Бабушкинни қариндошларча ўз уйига қабул қилди. Уй эгалари ҳар куни меҳмонга кечқурунга овқат қолдирганлар, шунда у кечқурун ишдан қайтгач, кечки овқат ҳақида ташвишланмас эди. Улар уй-жой ва овқат учун ҳар қандай ҳақ ҳақида эшитишни ҳам хоҳламаганлар. Бу каби мисоллар минглаб.

Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиби Усмон Юсупов ва Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Президиуми раиси Йўлдош Охунбобоев завод Тошкентга келган дастлабки кунлариданоқ авиасозлар жамоасига доимий эътибор бериб келдилар. Уларнинг ўзлари ва республиканинг бошқа партия ва ҳукумат раҳбарлари тез-тез цехларга ташриф буюриб, ишчилар билан суҳбатлашдилар ва чкаловчиларнинг моддий-техник таъминоти ва маданий-маиший шароитларини яхшилашга ёрдам бердилар.

Ибрат намунаси

Ишлаб чиқариш ўсиб кенгайди. Янада кўпроқ ишчи кучи талаб қилинар эди. Заводга маҳаллий аҳоли ҳам кела бошлади. Уларга улар учун янги мутахассисликлар ўқитилиши керак эди. Биринчи навбатда парчинловчилар, револверчилар, пайвандчилар, мисгарлар ва йиғувчилар керак эди.

Нон ва бошпана учун - билим, канал ва ГЭСлар: чкаловчиларнинг меҳнат жасоратлари

Тажрибали "химкиликлар" ўқитувчи ва мураббий бўлди. С.М.Егоров Д.М.Матушкин, В.Ф.Торопилкина, В.И.Кириллин, Б.C.Летунов ва кўплаб бошқалар ўз билимлари, кўникмалари ва тажрибаларини чекланган вақтда бериш учун сабр-тоқат ва қатъиятлилик кўрсатдилар. Бироқ, янги шогирдларни ўқитишда баъзи қийинчиликлар вужудга келди. Назарияни ўкитишга жой ва амалий машғулотларни ўтказишга устаҳоналар бўлмаган.

Шу муносабат билан ишлаб чиқариш устахоналарини ташкил этиш учун алоқа техникуми бинолари заводга топширилди. Биринчи ойларнинг ўзида бир неча минг киши ўқитилди ва иш билан таъминланди. Тошкентдаги фаолиятнинг биринчи йилида авиасозлар жамоаси таркибида 1700 маҳаллий ишчи, шу жумладан, 400 га яқин аёллар келди. Айнан шу пайтда заводга И.Акмалов, Т.Қосимов, У.Нуритдинов, Ш.Усманходжаев, С.Ботировлар келди.

Нон ва бошпана учун - билим, канал ва ГЭСлар: чкаловчиларнинг меҳнат жасоратлари

Ёш ўзбекистонлик йигит Вадим Исмоилов заводда энг юқори натижага эришган бригадани ташкил этди. Бу бригада 1944 йил апрелида у меъёрни 241 фоизга ошириб, фронт бригадаси фахрий унвонига сазовор бўлди. Уруш мобайнида ушбу бригада 13 марта мудофаа заводларининг фронт бригадалари ўртасидаги мусобақаларда ғолиб деб топилган. 1945 йилда Исмоилов биринчи даражали Ватан уруши жанговар ордени билан тақдирланди.

Б.Бекташев, П.Вольф, Н.Эфимов, А.Поповларнинг биринчи фронт бригадалари жамоларига меҳнат қаҳрамонлари сифатида қаралган. Улар тенглашишга, улардан ўрганишга, уларга тақлид қилишга интилишган.

Ўнлаб йиллар ўтгач заводда, фронт бригадаларида иш бошланганларнинг авлодлари ишлашни давом эттиришди. Масалан, Расуловлар оиласи: отаси биринчи ўзбек ишчиларидан бири бўлган, урушдан кейин эса унинг ўн олти қариндоши заводда ишлади.

Ғамҳўрликка жавобан

Ўзбекистон заминида авиацион заводининг ташкил этилиши республика учун муҳим воқеа бўлган. Саноат салоҳияти ривожланиши билан ёш миллий кадрлар тарбияланиб борди. Улар тўғридан-тўғри иш жойларида ўқишди, Химкилик ишчиларининг тажрибасини ўрганишди.

Авиасозлар янги дўстларига ёрдам бериш учун ҳар томонлама ҳаракат қилдилар. Фронтда нафақат самолётлар, балки нон, пахта, гуруч, ёғ кераклигини тушунган, чкаловчилар Ўзбекистон халқининг ташвишларига жавобан тракторлар ва бошқа қишлоқ хўжалик техникаларини таъмирладилар. Шунингдек қишлоқ аҳолиси учун, юз минглаб маҳкамловчи ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилган.

Завод Шимолий Тошкент канали қурувчиларига катта ёрдам берди. Улар учун 500 та кирка ва лопатка, 300 та лом ясалди, автомобиллар таъмирланди. Буларнинг барчаси жамоанинг ақл бовар қилмайдиган саъй-ҳаракатлари жанговар самолётлар ишлаб чиқаришга қаратилган бир пайтда амалга оширилди. Фаол иштироки ва кўрсатилган ёрдами учун Шимолий Тошкент каналининг туман штаби завод ходимларига Қизил Байроқ топширди.

Нон ва бошпана учун - билим, канал ва ГЭСлар: чкаловчиларнинг меҳнат жасоратлари

Тошкент ва Тошкент вилоятига кўплаб эвакуация қилинган корхоналарнинг кўчирилиши, янгиларининг қурилиши ва мавжудларини реконструкция қилиниши электр энергиясига бўлган талабни бир неча бор оширди. Шу билан бутун Тошкент саноат боғланмасини электрэнергия билан таъминлаш учун бешта гидроэлектростанцияни, шу жумладан Сирдарёдаги Фарҳод ГЭСини, фойдаланишга топширишга қарор қилинди.

Нон ва бошпана учун - билим, канал ва ГЭСлар: чкаловчиларнинг меҳнат жасоратлари

Авиасозлар, бошқа корхоналар қатори, бу ишга фаол қўшилишди. ГЭС қурувчиларига зарур материаллар, асбоблар, хўжалик жиҳозлари юборилди, улар учун ускуналар таъмирланди, зарур қисмлар тайёрланди. Ишчи кучи билан ҳам ёрдам берилди.

Завод ишчилари орасида Улуғ Ватан уруши фронтлари жангларида бевосита қатнашган  ва кейин жонажон заводига қайтганлар ҳам бўлган. Улар кўп бўлган. Улар орасида модельчи И.П.Кузнецов, бўёқчи М.И.Панчук, назорат устаси М.А.Козлов, токарь П.Д.Лебедев, цех назоратчиси Г.Н.Аваков, чархловчи С.М.Афончиков, уста А.Я.Ярулин, назорат устаси Г.Н.Польшин, штурман В.В.Демагин. Уларнинг барчаси жанговар орден ва медаллар билан тақдирланган.

Кўплаб чкаловчилар фронтда дала шароитларида бузилган самолётларни таъмирлашган.