Эртадан Россияда дам олиш кунлари тугатилди - Путин

Ўз-ўзини изоляция қилиш тартиби 65 ёшдан катта бўлган ва сурункали касалликларга эга одамлар учун сақланиб қолинади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин мамлакатда 12 май санасидан дам олиш кунлари тугатилганини маълум қилди.

Россияда COVID-19дан ўлим ҳолатлари бошқа давлатларга қараганда 7,4 баравар паст

"Эртадан, 12 майдан бутун мамлакат ва иқтисодиётнинг барча тармоқлари учун дам олиш кунлари якунланади. Аммо пандемияга қарши уруш тугамайди. Коронавирус хавфи ҳатто ҳолат нисбатан кўнгилдагидек бўлган ҳудудларда ҳам сақланиб қолмоқда", - деди Путин.

Путиннинг сўзларига кўра, кўрилган чоралар чекловларни босқичма-босқич юмшатишга имкон беради. Аммо якуний қарор барибир регионларнинг ўзига ҳавола.

Россия етакчиси коронавирус эпидемиясидан чиқиш қисқа фурсатда амалга ошмаслигини, барча санитар талабларни сақлаб қолиш муҳимлигини тушунтирди. Оммавий тадбирларга аввалги каби рухсат йўқ.

Ўз-ўзини изоляция қилиш тартиби 65 ёшдан катта бўлган ва сурункали касалликларга эга одамлар учун сақланиб қолинади.