Ўзбекистонда коронавирус ҳолати 2387 тага етди

Мамлакатда коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар яна 38 тага кўпайди. Уларнинг умумий сони 2387 тага етди..
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Ўзбекистонда яна 38 кишининг коронавирусга топширган тести мусбат чиқди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

“2020 йил 10 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2387 нафарни ташкил қилмоқда”, - дейилган хабарда.

Мамлакатнинг қатор вилоятларда коронавирус билан касаланнган беморлар кундан кунга даволаниб чиқмоқда. Ҳозирга келиб 1846 киши касалликни енгишга муваффақ бўлган. Даволаниш кўрсаткичи қарийб 80 фоизга етди. Куни кеча бундан аввал коронавирусдан холи худуд ҳисобланган Навоий вилоятида олтита ҳолат қайд этилган эди.