Коронавирус пандемияси туфайли 9 май байрамига бағишланган оммавий тадбирларни бекор қилишга тўғри келди, лекин Ғалаба боғи миллионлаб кишилар учун муҳим бўлган ушбу кунда очилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Матонат мадҳияси” мемориали пойига гул қўйиб ветеранларни ушбу муқаддас байрам билан табриклади.
Ғалаба боғига Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев ҳам ташриф буюрди. Россиялик дипломат учун янги боғ бўйлаб экскурсия уюштирилди. Тюрденев мажмуани томоша қилиб, Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди ва фахрий меҳмонлар китобида эстадил ёзуви қолдирди.
Ғалаба боғини лойиҳаларштиришда Ўзбекистонга Россия ва Беларус мутахассислари ёрдам берган. Ғалаба боғи 6та босқичга бўлинган бўлиб у Урушнинг 6та босқичини ва ўзбек халқининг умумий Ғалабага қўшган ҳиссасини акс этади.
Сизни ҳам Янги Ғалаба боғи бўйлаб видеоэкскурсияга таклиф этамиз.