ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги йўл-транспорт ҳодисасида КАМАЗ ҳайдовчиси қурбон бўлди.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарида ёзилишича, ҳодиса 9 май куни соат 03:20 ларда “Шифобулоқ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1322 км.да “Тошкент-Термиз” йўналиши содир бўлган.
46 ёшли КАМАЗ русумли юк машинаси ҳайдовчиси Ф.Ж. ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотган. Натижада йўлнинг ўнг томонидаги бетон тўсиққа урилган ва йўлдан чиқиб кетган.
Бойсунда бетон тўсиққа бориб урилган КАМАЗ ҳайдовчиси ҳалок бўлди
© Пресс-служба ГУБДД МВД Узбекистана
Ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.