9 Май собиқ Иттифоқ ҳудудида қандай нишонланди – фото

Sputnik

Коронавирус пандемияси туфайли тантанали тадбирлар чекланган шаклда бўлиб ўтди. “Ўлмас полк” эса онлайн ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган байрам тадбирларида иштирок этди.

Давлат раҳбари ушбу шонли сана муносабати билан пойтахтимизда барпо этилган Ғалаба боғига ташриф буюрди ва “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги билан барча фахрийларни, ўзбек халқини табриклади.

Ғалабанинг 75 йиллиги қандай нишонлангани Sputnik фотожамланмасида.

1 / 10
Россия президенти Владимир Путин Александр боғидаги Номаълум аскар қабри ёнидаги Қаҳрамон шаҳарлар хиёбонига гул қўйди.
2 / 10
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги билан барча фахрийларни, ўзбек халқини табриклади.
3 / 10
Молдовада Ғалабанинг 74 йиллиги куни "Шерпенский пладцарм" ёдгорлик мажмуасида 1944 йилда Молдовани озод қилишда ҳалок бўлган Қизил армиянинг 45 нафар аскарининг қолдиқларини қайта кўмишнинг тантанали маросими бўлиб ўтди. Унда мамлакат президенти Игорь Додон иштирок этди.
4 / 10
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва биринчи хоним Меҳрибон Алиева икки карра Совет Иттифоқи Қаҳрамони Ази Асланов қабрига ташриф буюрди ва унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
5 / 10
Беларусда Улуғ Ватан урушида жон фидо қилганлар хотирасида ҳурмат бажо келтирилди.
6 / 10
Арманистон президенти Армен Саркисян Еревандаги Ғалаба боғида Мангу оловга гул қўйди.
7 / 10
Бишкекдаги Ғалаба майдонида Улуғ Ватан урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унда мамлакат президенти Сооронбай Жээнбеков иштирок этди.
8 / 10
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Тожикистон юқори парламентини раиси, Душанбе шаҳри ҳокими Рустам Эмомали Ғалаба боғида гулчамбар қўйди.
9 / 10
Литвада "Ўлмас полк" ташкилотчиси Маргарита Драгиле Озод қилувчилар ёдгорлигига қамалда қолган бувисининг сурати билан келди.
10 / 10
Литвада карантин бўлишига қарамасдан пойтахт аҳолиси урушда ўз жонини қурбон қилган совет жангчилари ёдгорлигига гул қўйишди.