Қирғизистон ТИВ Тожикистон элчисига протест нотасини топширди

Қирғизистон ТИВ Тожикистон ҳарбий хизматчилари ва фуқароларининг қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятни беқарорлаштиришга олиб келадиган провокацион ҳаракатларидан хавотир билдирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Қирғизистондаги Тожикистон элчисига Қирғизистон ҳарбий хизматчилари ва фуқароларини автоматдан, шу жумладан миномёт қуролидан ўққа тутилиши муносабати билан норозилик нотаси топширилди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон мамлакат ТИВга асосан хабар қилди.

Тожик-қирғиз чегарасида можаро юз берди

“9 май куни Қирғизистондаги Тожикистон элчиси Назирмад Ализода тожик-қирғиз давлат чегараси участкасида юз берган ҳодиса юзасидан ТИВга чақиртирилди”, - дейилган хабарда.

Қирғизистон ҳарбий хизматчилар ва фуқароларига қарата ўт очилганлиги сабабли тожикистонлик дипломатга норозилик нотаси топширилди. Куни кеча юз берган можарода чегара хизматининг уч ходими ва бир нафар фуқароси яраланди.

ТИВ тожикистонлик ҳарбийлар ва фуқароларнинг қирғиз-тожик давлат чегарасидаги вазиятни издан чиқаришга олиб келадиган провокацион ҳаракатларидан хавотир билдирди.