Камилов раислигида МДҲ ТИВ раҳбарлари мажлиси бўлиб ўтади

Мажлис якунида қатор ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган, деб хабар қилади ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 май - Sputnik. 2020-йилнинг 12-май куни Ўзбекистоннинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислиги доирасида видеоконференцалоқа шаклида Ҳамдўстлик иштирокчи давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади.

МДҲ ташқи ишлар вазирлари музокараларни онлайн режимда ўтказади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов раислигидаги мажлис ишида Арманистон, Беларус, Молдова, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев иштирок этадилар.

Тадбир чоғида халқаро кун тартибининг ва Ҳамдўстлик форматидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш, МДҲ доирасида 2019-йилга мўлжалланган кўп даражали вазирликлараро маслаҳатлашувлар режасининг амалга оширилишини ва 2020-йил учун Режани, шунингдек коронавирус тарқалишига қарши биргаликда қарши курашиш йўлларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.

Мажлис якунида қатор ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.