Германияда ўзбек халқининг мард ўғлонлари хотирасига ёдгорлик ўрнатилди

Иккинчи жаҳон уруши йиллари “Шталаг 326” ҳарбий лагерига асирлар орасида 360 ўзбекистонлик ҳам олиб келинганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонаси ўзбек ҳарбийлари хотирасига ёдгорлик ўрнатди. Бу ҳақда "Дунё" нашри хабар қилди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Ғалабанинг 75 йиллиги билан табриклади

Ёдгорликнинг очилиш маросимида иштирок этган Детмольд округининг президенти Юдит Пиршер Иккинчи Жаҳон урушида ҳалок бўлган ва жанг қилганларнинг хотирасини абадийлаштириш бўйича Ўзбекистонда кўрилаётган чора-тадбирларга юқори баҳо берди.

“Мамлакатда 9 майни Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонлаш, урушда ҳалок бўлганларнинг хотирасига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш юксак ҳурматга лойиқдир. Иккинчи Жаҳон уруши йилларида, “Шталаг 326” ҳарбий лагерасига олиб келинган асирлар орасида 360 нафар ўзбекистонлик ҳам бўлган. Уларнинг хотирасини абадийлаштириш, охирги бошпанасини топиш - бу жуда улуғвор иш”, - деди у.

Германияда ўзбек халқининг мард ўғлонлари хотирасига ёдгорлик ўрнатилди

Ўзбекистон элчихонаси "Шталаг 326" (Stalag 326 VI K Senne) лагери жойида ташкил этилган музей билан  билан ҳамкорлиги туфайли Германиянинг Шимолий Рейн-Вестфалия Штукенброк шаҳрида ва маҳаллий архив ёрдамида 1941-1945 йилларда асирга олинган ўзбек аскарлари бу ерга келтирилганлиги тўғрисида муҳим маълумотларни тўплашга муваффақ бўлишди.

Лагерга тушиб қолган 360 нафар ўзбекистонликлардан 35 нафари "Штукенброк" ҳарбий қабристонига дафн этилган. 2018-2019 йилларда Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси ташаббуси билан ўтказилган материалларни ўрганиш натижасида яна 20 нафар ўзбекистонлик бу ерда дафн этилгани маълум бўлди.

Архивларда баъзилари тўғрисида маълумотлар сақланиб қолди: булар 1943 йил 5 март куни вафот этган бухоролик Нурали Сафаров, 1944 йил 9 июл куни вафот этган Тошкент вилоятидан Абдураҳмон Рузметов, 1943 йил 2 июн куни вафот этган самарқандлик Муса Исаев, 1944 йил 24 июлда вафот этган тошкентлик Анарбай Мирзаахмедов, 1943 йил 13 январда вафот этган бухоролик Сафар Камолов.