ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Улуғ Ватан урушида Ғалабанинг 75 – йиллик юбилейида машҳур “Ғалаб куни” қўшиғи илк бор ўзбек тилида ижро этилди.
Тошкентдаги Россия илм ва маданият маркази (Россотрудничества) томонидан Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган “Бу Ғалаба куни!” байрамона видеоконцерт тайёрланди.
Концерт ваколатхонанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маҳаллий вақт соат 11.00 да бошланди.