Дунё қаҳрамонлари “Ўлмас полк” онлайн марши сафида Қизил майдондан ўтади

“Ўлмас полк” онлайн лойиҳасида иштирок этиш учун 2,7 миллиондан ортиқ ариза келиб тушди. Бугун ҳам 9 май соат 15.00 гача уларни қабул қилиниши давом этади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. "Ўлмас полк" онлайн-марши бугун эрталаб соат 11.00да Петропавловский-Камчатскийдан старт олиб, мамлакат бўйлаб юрмоқда.   

700 мингга яқин одам интернет орқали трансляцияга уланди. Одамлар “класс” ва “лайк” аяшмаяпти. Фойдаланувчилар мамлакатни ҳимоя қилган қаҳрамонларга миннатдорчилик сўзларини ёзишмоқда.

Лойиҳасида иштирок этиш учун 2,7 миллиондан ортиқ ариза келиб тушди. Бугун ҳам 9 май соат 15.00 гача уларни қабул қилиниши давом этади.

Дунё қаҳрамонлари “Ўлмас полк” онлайн марши сафида Қизил майдондан ўтади

“Ўлмас полк - онлайн” акциясида иштирок этиш масаласи бўйича саволларга  (8 – 800 – 20- 1945 – 0) орқали мутахассислар жавоб бериши мумкин.

Куни кеча операторлар рекорд миқдорда қўнғироқларни қабул қилди: 23 мингдан ортиқ.

“Ўлмас полк онлайн” лойиҳаси ташкилотчилари – “Россия Ўлмас полк” умумроссия жамоат ҳаракати, шериклар Сбербанк ва Mail.ru Group. Бош ахборот шерик - "Аргументы и факты" нашриёти, Яқин хориж мамлакатларда расмий ахборот шерик -  Sputnik ахборот агентлиги. "Россия Сегодня" ХАА. ТАСС ахборот агентлиги.

Мобил алоқа операторлари Мегафон ва Tele2, онлайн-кинотеатр "Okko", Море.тв, Ivi.ru, СТС ва Победа телеканаллари.