"Бизни умумий умидлар бирлаштиради": Путин 9 май муносабати билан чиқиш қилди

Россия президенти жорий йил қисқартирилган форматда нишонланаётган Ғалабанинг 75 йиллиги келгусида кенг байрам қилинишини айтди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Москвадаги Александр боғида Номаълум аскар қабрига қизил атиргуллардан иборат гулдастани қўйиш маросимида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Авиапарад: 75 та самолёт ва вертолёт Қизил майдон олдидан учиб ўтди - видео

"Бизни умумий хотира ва умумий умидлар, бугун ва келажак учун умумий ҳаракатлар ва масъулият бирлаштириб туради", - деб таъкидлади давлат раҳбари.

Нутқни тамомлагач, Путин бир дақиқалик сукут эълон қилди ва шундан сўнг қаҳрамон-шаҳарлар монументларига қизил чиннигулларни қўйди.

Президент, шунингдек, Россияда бу йил Ғалабанинг 75 йиллиги қисқартирилган форматда ўтаётгани билан, келгусида кенг нишонланади, дея ваъда берди.

Жорий йилда 9 майда Қизил майдонда ва Россиянинг барча шаҳарларида ўтказиладиган анъанавий парад коронавирус пандемияси туфайли қолдирилди. Аммо авиация парадлари ўтказилмоқда.