Гитлер аввало СССР халқларини йўқ қилишни режалаштирган - немис дипломати

Адольф Гитлер ўзининг дастурий китобида яҳудийлардан ҳам аввал СССР халқларини йўқ қилишни ёки қул қилишни режалаштирган дейди немис дипломати.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 май - Sputnik. Адольф Гитлернинг геноцид бўйича дастури асосан яҳудий миллатига мансуб бўлмаган СССР халқларига тегишли бўлган, деди Бруно Малов, немис дипломати, Германия Социалистик Бирлик Партияси (СЕПГ) марказий қўмитасининг халқаро бўлим бошлиғи ва Германиядаги "LINKE" чап қанотли партияси фаҳрийлар кенгаши аъзоси РИА Новости билан суҳбатда.

"Гитлернинг дастурий китобида ... ҳалқларни йўқ қилиш - геноциди бўйича дастури бўлган. Ва бу дастур нафақат яҳудий миллатига мансуб кишиларга, балки, аввало, йўқ қилиниши ёки қул қилиниши режалаштирилган СССР халқларига ҳам тегишли бўлган",- дея тушунтирди дипломат.

Тинчлик учун ҳаракат ва Совет Иттифоқи билан дўстликнинг аҳамияти ёрқин ифодаланган ГДРдан фарқли ўлароқ, собиқ Ғарбий Германияда миллатчи-социализм тажрибасини тарихий англаш  ва собиқ фашист жиноятчиларининг кенг қамровли фош этилиши бўлмаган, деб ҳисоблайди Малов. Унинг сўзларига кўра, "кўпчилик вермахт сафида бўлиб, СССРга қарши курашгадан уятда бўлган".

Малов, шунингдек, немисларнинг ёш авлоди "уларга ҳеч қандай алоқаси йўқ" деб изоҳлаб, бу мавзуни муҳокама қилишни ниҳоясига етказиш вақти келди ва бу жуда узоқ вақт олдин бўлган деб ҳисоблашади.

"Мен бунга ҳар доим шундай дейман: бўлган ишлар учун сиз жавобгар эмассиз, лекин сиз, шу жумладан бу такрорланмаслиги учун, тарихни билишингизга  жавобгарсиз", - деб тушунтиради Бруно Малов.

Дипломат шунингдек журналистларнинг илтимосига кўра Германия пойтахтида нацистлар қўшинлари таслим бўлганининг 75 йиллиги шарафига 2 май куни Берлинда Украинанинг Германиядаги элчисининг у билан гул қўйишидан воз кечганлигига изоҳ берди.

Маловнинг сўзларига кўра, "Ғалаба байрамини нишонлаш ҳеч қандай сиёсий вазиятга боғлиқ бўлиши мумкин эмас" ва "2013 йилда Украинада бошланган инқироз, Берлинни, кейин Германияни, Европани ва умуман бутун дунёни фашизмдан озод қилган Совет жангчиларининг буюк жасоратига ҳеч қандай алоқаси йўқ".

Аввалроқ Sputnik радиоси тарихчи Гитлерни 1945 йил май ойида қутқариб қолинганлиги ҳақидаги назарияни рад этгани ҳақида хабар берган эди.