Бир гуруҳ тажрибали шифокорлар Тожикистонга жўнаб кетди

Ўзбекистонлик юқори малакали шифокорлар Тожикистонда COVID-19га чалинган беморларни даволашда, касалликнинг олдини олиш ва даволашда ёрдам беришади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Бир гуруҳ юқори малакали ва тажрибали шифокорлар Тожикистонга коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун ёрдамга жўнаб кетди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Бир гуруҳ тажрибали шифокорлар Тожикистонга жўнаб кетди

Шифокорлар гуруҳига реаниматолог-анестезиологлар, пульмонологлар, эпидемиолог, инфекционист ва вирусологлар кирган. Уларни Тошкент аэропортида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов кузатиб қўйди.

Ундан ташқари, президент Шавкат Мирзиёевнинг буйруғига асосан Душанбе шаҳрига 144та мобил тиббий контейнерлар, касалларни жойлаштирил ва даволаш учун гуманитар ёрдам сифатида юборилди. Ушбу контейнерлардан касаллар учун жой етишмаётган шифохоналарда қўшимча ўринлар яратиш мақсадида фойдаланилади. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Тожикистонда 461 кишида коронавирус аниқланган. 12 киши вафот этган. 4,2 минг киши тиббий кузатув остида.

Бир гуруҳ тажрибали шифокорлар Тожикистонга жўнаб кетди