Ўзбекистонда Уруш қаҳрамонлари ҳақида янги сайт яратилди

Мазкур сайт Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага Ўзбекистон халқининг қўшган муносиб ҳиссасига бағишлаб яратилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. “Ўзархив” агентлиги Ғалабанинг 75 йиллиги арафасида Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари хотирасига бағишланган Xotira.archive.uz сайтини ишга туширди. 

Сталинграддан Венагача пулемёт билан - ўзбекистонлик уруш қаҳрамони босиб ўтган йўл

Таъкидланишича, сайт Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага Ўзбекистон халқининг қўшган муносиб ҳиссасига бағишлаб яратилган.

Ушбу сайтни давлат архивларига келиб тушаётган архив ҳужжатлари билан доимий бойитиб, такомиллаштириб бориш режалаштирилган. Айни пайтда сайтда агентликнинг архивидан олинган “Уруш қаҳрамонлари” ҳақидаги маълумотлар, “Фото-галерея” ҳамда “Ҳужжатлар” қисмида Иккинчи жаҳон урушидан аскарларнинг мактублари, шу даврдаги газета парчалари ва бир қатор муҳим ҳужжатлар мавжуд.

Сайтнинг “Халқ хотираси” қисми Россиянинг Pamyat-naroda.ru веб-сайтига йўналади. Унда ҳар бир киши урушда иштирок этган аждодларининг (ота-она, бува-буви) исми-шарифини киритиб, уларнинг жангавор ҳаёт йўли (қачон урушга юборилган, қайси фронт чизиғида хизмат қилган, жанговар мукофотлари) ҳақида маълумотларга эга бўлиши мумкин.