Жиззахда фуқаро жанжал вақтида қулоғини тишлаган кишини пичоқлаб қўйди

30 ёшли И.Х маст ҳолда икки нафар шериклари йўлда қўйларини боқиб юрган фуқаро билан ўзаро жанжаллашган. Ушбу жанжал И.Х.нинг ўлими билан якунланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Жиззахда маст кишини пичоқлаб қўйган фуқаро қўлга олинди.

Бош прокуратура матбуот котибининг Sputnik нашрига маълум қилишича, 6 май куни Дўстлик тумани ҳудудидан ўтган “Жиззах шаҳар-Гагарин” темир йўл ҳудудида фуқаро 30 ёшли И.Х икки нафар шериклари билан маст ҳолатда шу ерда қўйларини боқиб юрган 51 ёшли Р.И. билан ўзаро жанжаллашиб қолган.

Чирчиқда бир аёлнинг мурдаси ювиниш хонасида яланғоч ҳолатда топилди

Кейин маст фуқаро Р.И.нинг бўйин қисмидан бўғиб олиб, ўнг қулоғидан тишлаган. Шу пайт Р.И. ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ёнида бўлган ошхона пичоғи билан унинг кўкрак ва қорин қисмига икки маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Р.И.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда у ушланган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.