Вирусолог “корона” инфекциясининг жазирамада тарқалиши хавфини баҳолади

Россиялик вирусолог коронавирус инфекциясининг жазирама об-ҳавода тарқалиши хавфини баҳолади. Мутахассис эпидемиологик вазият ўзгаришини башорат қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Тиббиёт фанлари доктори, профессор Анатолий Альтштейн ёзда мамлакатда эпидемиологик вазият қандай ўзгаришини тушунтирди.

Пандемия тез орада тугайди деган фикрни унутинглар – Хитой вирусологи

Вирусолог коронавирус инфекциясининг тарқалиши секинлашади, деб тахмин қилди, аммо бу COVID-19 қўзғатувчисига иссиқлик ва қуёш нурланишининг эҳтимолий салбий таъсири билан боғлиқ эмас.

“Иссиқлик ёки қуёш нури ичимиздаги вирусни йўқ қилиши сабабли эмас. Балки ёз мавсумида одамларнинг иммунитети кучлироқ бўлади, улар бир-бирларидан узоқ масофа сақлашлари мумкин, қишда бўлгани каби биноларда тўпланмайди. Ёзда эпидемия камайишини кутамиз”, - деди олим.

БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда 3,5 миллион киши коронавирус инфекциясини юқтириб олган, 245 мингга яқин киши вафот этди.