ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Ҳукумат қарори (270-сон, 06.05.2020 й.) билан Бахтиёр Баходирович Камалов Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги директори этиб тайинланди.
Агентлик сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳаларни аниқлайди, уларнинг йиллик, қисқа ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади.