Сирдарёда Matiz каналга ағдарилиб кетиши оқибатида уч киши қурбон бўлди

Сайхунобод туманида йўловчилари билан ҳаракатланиб кетаётган Matiz йўл бўйидаги П-12 каналига ағдарилиб кетган. ЙТҲ уч кишининг ўлимга сабаб бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Сирдарёда Matiz каналга ағдарилиб кетиши оқибатида уч киши қурбон бўлди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 5 май куни соат 23:30 да 31 ёшли Р.М. Matiz ҳайдовчиси Сайхунобод тумани “Дўстлик” МФЙ ҳудудида йўловчилар билан ҳаракатланиб кетаётган вақтида автомашина бошқарувини йўқотиб қўйган. Натижада йўл бўйидаги П-12 каналига ағдарилиб кетган.

Сирдарёда Matiz каналга ағдарилиб кетиши оқибатида уч киши қурбон бўлди

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи, автомашинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаролар 30 ёшли А.Д. ва 22 ёшли Р.М. (аёл) ҳодиса жойида вафот этган.

Сирдарёда Matiz каналга ағдарилиб кетиши оқибатида уч киши қурбон бўлди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.