Сирдарёда Халқ қабулхоналари вакиллари уйма-уй юриб аҳоли кўрган зарарни аниқламоқда

Сирдарёдаги сув тошқинидан зарар кўрган аҳоли муаммоларининг ҳал қилиниши Президент администрацияси томонидан назорат қилинмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 май - Sputnik. Сирдарёда халқ қабулхоналари вакиллари уйма-уй юриб аҳоли куўрган зарарни ҳисоблаб чиқмоқда, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Бутун Республикадан чақирилган Халқ қабулхоналари ходимлари, офатдан зарар кўрган ҳар бир хонадонга бориб, оилаларнинг турар-жойлари ва молк-мулкларига етказилган зарарлар аниқмоқда. Уйма-уй юриш орқали ҳар бир оиланинг турар-жойлари, қўшимча бинолари (ошхона, омборхона, молхона, ҳаммом, тандирхона, гараж ва бошқалар), маиший буюмлари, транспорт воситалари, қорамоллари, отлари, қўй-эчкилари, паррандалари, боғлари, исиқхоналарига етказилган зарарлар ҳамда йўқолган ҳужжатлари аниқланмоқда.

Бугунги кунга қадар (7 май) ишчи гуруҳлар Сардоба туманининг “Қўрғонтепа”, Оқолтин туманининг “Аҳиллик” ва “Саҳоват” маҳаллалардаги 1300 дан ортиқ хонадонлар ўрганилиб, биринчи кунлардаёқ 1000 га яқин оила кундалик рўзғор учун зарур бўлган идиш-товоқлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон, гигиеник воситалар ҳамда иссиқ кийим-кечаклар билан таъминланди, - дейилган хабарда.

Шу билан бир қаторда ҳудудларда тозалаш, таъмирлаш ва қурилиш ишлари ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда. Хусусан, бугунги кунда жойларда чиқиндиларни олиб чиқиш, йўлларни таъмирлаш, аҳолини сув, электроэнергия ва газ таъминотини йўлга қўйиш ишлари кетмоқда. Жами бу ишларга 20 мингдан зиёд ишчилар ҳамда 3.5 мингга яқин махсус техника жалб этилган.

Сирдарёда Халқ қабулхоналари вакиллари уйма-уй юриб аҳоли кўрган зарарни аниқламоқда

Эслатиб ўтамиз, Сардобадан сув тошиши оқибатида зарар кўрган 24та маҳаллада вазиятни ўрганиш учун Президент администрацияси томонидан томонидан тезкор штаб ташкил қилинган ва штаб қошида йўналишлар бўйича 12 та ишчи гуруҳлари тузилиб, унинг таркибига Президент Халқ қабулхоналари, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар ва Мудофаа вазирликлари, Миллий гвардия, Давлат хизматлари марказлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ермулккадастр ходимлари киритилган эди.

Сирдарёда Халқ қабулхоналари вакиллари уйма-уй юриб аҳоли кўрган зарарни аниқламоқда