Ўшандан бери 20 йил ўтди. Бу вақт ичида Путин жами 16 йилга тўрт марта давлат раҳбари лавозимига қайта сайланди ва тўрт йил давомида Россиянинг бош вазири лавозимида бўлган.
Ўз лавозимида Путин иккита асосий мақсадни кўзлаган - Россиянинг жаҳон саҳнасидаги обрўсини тиклаш ва мамлакат бирлигини сақлаш.
Президентлик даврида Путин Шимолий Кавказдаги вазиятни барқарорлаштириш, Қримни Россия билан бирлаштириш ва "тўқсонинчи" йиллардаги иқтисодий таназзулни ўзгартиришга муваффақ бўлди.
Бундан ташқари, Россия Сочида 2014 йилда Қишки Олимпия ўйинларини ва 2018 йилда футбол бўйича Жаҳон чемпионатини ўтказиш имкониятига эга бўлди.
Владимир Путиннинг сўнгги 20 йил ичида ёрқин фотосуратлари – Sputnik жамланмасида томоша қилишингиз мумкин.