Ўзбекистонда COVID-19: 7 май асосий хабарлари

Бир сутка давомида Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 36 тага кўпайди - Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Бир сутка давомида Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 36 тага кўпайиб, жами 2269 нафарни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистонда COVID-19: бугунги кун асосий хабарлари

Ўзбекистон МДҲ давлатлар орасида беморлар сони бўйича 7-чи ўринда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилишди. Мулоқотда инқирозга қарши курашиш, шу жумладан, аҳолига манзилли ёрдам кўрсатиш ва ижтимоий кафолатларни кучайтириш, бизнесга ҳар томонлама кўмаклашиш, иқтисодиётнинг асосий тармоқларини қўллаб-қувватлаш, чекловларни босқичма-босқич юмшатиш борасида иккала мамлакатда амалга оширилаётган чора-тадбирлар қўллаб-қувватланди.

Вирусолог “корона” инфекциясининг жазирамада тарқалиши хавфини баҳолади

Тузалиш динамикаси

Ўзбекистон бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар сони 1656 нафарга етди.

Бугуннинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси (14), Тошкент (50), Самарқанд (15) вилоятида жами 79 нафар бемор тузалди. Айни вақтда 603 нафар бемор даволанмоқда. Бемордан 10 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.

Фейк

Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида Республика махсус комиссияси номидан тарқатилаётган карантин чеклов тартибини 2020 йилнинг 25 майига қадар узайтирилгани ҳақидаги хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди. 

Дунё бўйлаб тарқалиши

БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда 3,7 миллион зиёд киши янги коронавирус инфекциясини юқтириб олди, 264 минг киши вафот этди.