ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Вероника Крашенинникова. “Муддатидан олдин аксил-фашист бўлганлар" - Америка расмийлари ва хавфсизлик идоралари АҚШ ҳукумати фашистик Италия ва фашист Германияси билан яхши муносабатда бўлган бир пайтларда фашизмга қарши курашган одамларни шу тарзда истеҳзо билан аташган. Ўша "эртаки"лар орасида миллатлараро бригадалар аъзолари, улар қаторида Авраам Линкольн номидаги Америка бригадаси, бу бригада Республика томонида генерал Франконинг фашистик тўнтаришига қарши кураш учун Испанияга кетган. Эслатиб ўтаман, бу 1936 йил эди - "муддатидан олдин": уруш очиқчасига давом этаётган эди ва Гитлер Муссолини билан биргаликда Франкони тирик куч ва техника билан таъминларди, шу жумладан Германиянинг Кондор авиацион Легиони ва италиялик кўнгиллилар корпуслари.
"Кембридж бешлиги" қатнашчилари эса бошқалардан олдинроқ, ўттизинчи йилларнинг бошларидаёқ Европага қандай хавф келаётганини тушунишди. Буни нафақат улар, балки дунёдаги, айниқса Совет Иттифоқидаги ўн минглаб бошқа маълумотли одамларни тушунишди. Капитал қонунларининг илмий таҳлили унинг ҳаракатларининг аниқ прогнозини берган. 1867 йилдан бошлаб, ўқишни билган ва ушбу масала билан қизиққан ҳар бир инсон, капитал "100 фоиз даромад кўриладиган бўлса инсонийликнинг барча қонунлари бузилади, 300 фоизда эса, инсон ҳатто ўз ҳаётини хавф остига қўядиган жиноятдан ҳам тойинмашини" билган. Бу Маркснинг "Капитал"идан иқтибосдир, буни ҳар эҳтимолга қарши эслатиб ўтаман.
Фашизмга қарши кураш жамиятнинг социалистик тузилиши, адолатли тинчликка интилиши билан узвий боғлиқ бўлган. Бу даврда фақат Совет Иттифоқи нафрат ва зўравонлик мафкурасига нисбатан принципиал позицияни эгаллаган. Ғарб капитализми, гарчи у социал-демократия кўринишидаги "инсоний юзга" эга бўлса ҳам, капитал манфаатларига осонгина берилиб кетиб "муросага" келган. Баъзида бундай муросалар кўпроқ коллаборационизмга ўхшаб кетган: социал-демократлар шерикларга айланган, Германиянинг СДПГ партияси раҳбари Фридрих Эберт 1918 йилда рейхсканцлер, кейин эса 1919 йилда рейхспрезиденти бўлгани каби: у Спартак коммунистик иттифоқининг кучайиб бораётган таъсиридан қўрқиб, армия билан яширин битим тузди ва натижада армия спартакчиларнинг қўзғолонини шафқатсизларча бостирди. НСДАПга эса Эберт ҳукумати анча жиддий муносабатда бўлди - "қизил вабо"га қарши курашувчи куч сифатида.
Тарих "муддатдан олдинги аксил-фашистлар" ҳақ бўлганини исботлади. Агар Ғарбда, айниқса ҳукуматларда кўпроқ одамлар шундай фикрига қўшилган бўлганида эди, Совет Иттифоқи бундай катта йўқотишларга дуч келмаган бўларди.
Бугун эса нималар рўй беряпти? Ким Филби ва унинг минглаб ҳамфикрлари бугунги кунда нима учун курашган бўлар эди?
Йигирма йилдан ортиқ АҚШ ва бошқа мамлакатларда ноқонуний разведка агенти сифатида ишлаган разведка фахрийси Андрей Безруков, "Известия"даги "Ким Филби ҳизмат садоқатининг феномени" номли мақоласида шундай ёзади: "Разведка, лакмус қоғози каби ҳақиқатнинг бор-йўқлигини сезади. Ҳақиқат тарафида бўлиш - унинг энг кучли қуроли". Ва нафақат разведка учун, балки давлат учун ҳам муваффақият формуласини беради: "Агар мамлакатга хизмат қилишга тайёр бўлишса, айниқса, чет элликлар тайёр бўлса, у тўғри йўлда. Разведка нафақат ақл-идроклар кураши, балки юраклар кураши. Юксак ватанпарварлик ғояси бўлмаса, разведка Ватанга ҳизматдан жуда зарур, аммо ғалаба учун етарли бўлмаган шунчаки махфий маҳоратга айланиб қолади".
Фашистлар Учинчи Рейхи 75 йил олдин мағлуб бўлди. Аммо фашизм мафкураси молия капиталининг энг реакцион доиралари воситаси сифатида йўқолиб кетиши мумкин эмас эди. Ва назарий ва тарихий нуқтаи назардан яҳши маълумки, иқтисодий инқироз даврида қарама-қаршиликлар янада кескинлашади ва капитализм кескин ўнг томонга интилади. Шу сабабли, янги шакл ва ғояларга ўтувчи бу мафкурага қарши кураш, Европада 1930 йилларда бўлгани каби, бугунги кунда ҳам долзарб бўлган доимий жараёндир.
"Фашизмнинг халққа таъсир қилиши манбаи нимада? Фашизм одамларни ўзига жалб қила олади, чунки бу уларнинг фавқулодда эҳтиёжлари ва талабларига демогогик равишда эътибор қаратади. Фашизм нафақат омма ичида чуқур илдиз отган хурофотларни қўзғатибгина қолмай, балки омманинг энг яхши туйғулари ва адолат ҳиссига ва баъзан ҳатто уларнинг инқилобий анъаналарига ҳам таъсирини ўтказади".
Агар "демагогия" сўзининг ўрнига "популизм" бўлганда эди, сиз бу ибора бугун айтилган деб айтган бўлардиз. Аммо ундай эмас. Бу Георгий Димитровнинг 1935 йилда бўлиб ўтган VII Жаҳон Коминтерни Конгрессидаги маърузаси.
Давом этамиз: "Ва майда буржуа оммалари, ҳатто муҳтожликдан, ишсизликдан ва тирикчилигининг таъминланмаганлигидан умидсизликка тушиб қолган ишчиларнинг бир қисми, фашизмнинг ижтимоий ва шовинистик демагогиясининг қурбони бўлди".
Димитровнинг ҳисоботи бугунги кунда шунчалар долзарбдурки, даҳшатга тушиш қийин эмас. Сўнгги йилларда аксарият Европа мамлакатларида шунга ўхшаш жараёнларни кўрмоқдамиз. Коронавирус пандемиясидан кейин юзага келадиган иқтисодий инқироз давлатлар ўртасидаги ва унинг ичидаги қарама-қаршиликларни кучайтиришига шак-шубҳа йўқ.
Албатта, XXI асрда фашизм янги шакллар, янги тушунча ва ҳаракатлар йўналишларига эга бўлди. Фақатгина Украина ва Болтиқбўйи давлатларида радикаллар Бандеранинг ўша-ўша байроқлари кўтармоқдалар, ўз СС легионлари кийимини кийиб свастикалар ва машъалалар билан сафланиб юришипти. Аммо ҳозирги экстремистларнинг аксарияти энди скинхед (тақирбошлар) эмас, сочларини ўстиришган, муносиб либослар кийиб, "ватанпарварлик" ташкилотларини тузиб, ҳокимият тепасига келишган.
Освенцимнинг собиқ асири Примо Леви, "янги фашизмнинг <…> оёғининг учида кириб келиши ва ўзини бошқа номлар билан номлаши" ҳақида огоҳлантирган.
Россияда нацизм ва фашизм тушунчалари тарихан гитлерчи Учинчи Рейх, Муссолини ва Франко режимлари билан узвий боғлиқ бўлган. Урушдан кейинги фашизмнинг "янгиланган қиёфаси" бизда деярли маълум эмас. Ва шунинг учун замонавий Ғарбнинг "янги фашистлари" ўзларини Россиянинг "дўстлари" сифатида кўрсатишга уринишлари россияликларнинг тарихи ва миллий онгига етказилиши мумкин бўлган энг жиддий ҳақоратдир.
Биз Ғалаба кунини нишонламоқдамиз, ҳалок бўлганларни эслаб уларнинг йирик қурбонликлар учун уларга миннатдорчилик билдиряпмиз. Бироқ, бу етарли эмас. Биз Ғалабамиз ва ўзимизни эски ёвузликни янги шаклларда тикланишидан ҳимоя қилишимиз учун нафрат ва зўравонлик мафкурасининг бугунги шаклларини билишимиз шарт.
Манба: РИА Новости.