Германия футбол бўйича чемпионатни қайта тиклашни режалаштирмоқда

Немис футбол лигаси (DFL) коронавирус туфайли тўхтатиб қўйилган Германия чемпионатини 16 май куни қайта тиклашга қарор қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Немис футбол лигаси (DFL) Германия чемпионатини 16 май куни қайта тиклашга қарор қилди. Бу ҳақда лиганинг ижро этувчи директори Кристиан Зайферт маълум қилди, дея ёзади rsport.ria.ru нашри.

Футбол юлдузлари коронавирусга қарши челленж бошлашди – видео

“Шу муносабат билан Бундеслиганинг биринчи ва иккинчи ўйинларини шанба, 16 май куни қайта тиклашни режалаштиришмоқда”, - деган у пайшанба куни матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, бунда немис футбол лигаси Германия ҳукумати қарорини инобатга олади.

Германияда футбол мусобақалари коронавирус пандемияси туфайли тўхтатиб қўйилган эди. Куни кеча Германия канцлери Ангела Меркель Бундеслига мувофиқлаштирилган ва синалган қоидаларни ижро этиш шарти билан ўйинларни май ойининг ўрталаридан қайта тиклаши мумкинлигини маълум қилган эди. Ўйинлар томошабинларсиз ўтказилади.