Беларус нима сабабдан "Биринчи канал" аккредитациясини бекор қилди?

Беларус ТИВи Россиянинг "Биринчи канали"нининг икки нафар журналистини аккредитациядан маҳрум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 май - Sputnik. Беларус Россиянинг "Биринчи канали"нинг аккредитациясини бекор қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости. 

Белоруссия ТИВ Россиянинг Минскдаги элчихонасини "Биринчи канал"нинг икки нафар журналистларини аккредитациядан маҳрум қилингани ҳақида расман хабар берган. 

Бироз олдин Россия телеканали Беларусда COVID-19га бағишланган сюжет суратга олган эди. Унда Беларус республикасида коронавирусга чалинганлар аслида жуда кўп эканини ва ҳақиқий статистика очиқланмаётганини ва қариялар жуда кўп вафот этаётгани айтиб ўтилган эди.  

Эслатиб ўтамиз, Беларусда коронавирус эпидемияси туфайли карантин ёки бошқа чекловлар жорий этилмаган, спорт мусобақалари ва бошқа оммавий тадюбирлар бекор қилинмаган. Бугунги кун ҳолатига Белорусда 19 мингдан ортиқ киши COVID-19 инфекцияси юқтирган. Вафот этганлар сони 112 кишиниа ташкил қилган.