Жанубий Корея разведкаси Ким Чен Ин нега узоқ вақт кўринмаганига изоҳ берди

Маҳкамадагиларнинг Ким Чен Иннинг юрак билан боғлиқ жарроҳлик муолажалари ёки операциялар амалга оширилмаганига ишончи комил. Рразведка маълумотларига кўра, агар шундай бўлган тақдирда КХДР раҳбарининг соғлиғи ҳолати 4-5 ҳафта давомида кузатилиши керак бўлар эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 май - Sputnik. Жанубий Корея Давлат разведка хизмати КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг узоқ вақт кўринмагани, ички ишларни тартибга солиш зарурияти, шунингдек эпидемиологик вазият билан боғлиқ деб ҳисоблайди.

"(Разведка) фикрига кўра, раис Ким ички кадрлар алмашинуви, партиявий масалалар ва ҳарбий кучни кучайтириш муаммолари бўйича шахсий учрашувлар ўтказиш билан машғул бўлган. Шунингдек, янги коронавирус инфекцияси вазияти ҳам таъсир қилди, шунинг учун оммадаги фаолияти кескин қисқартирилди", - бу ҳақда Парламентнинг разведка бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Ким Бен Ги депутатлар олдида қилган чиқишида айтди, унинг сўзларига Ренҳап агентлиги иқтибос келтирмоқда.

Ким Чен Ин 20 кун деганда илк марта оммага кўриниш берди - видео

Разведка шунингдек, Шимолий Корея етакчисининг жамоатчилик олдида минимал чиқиши (17 марта) соғлиғининг жиддий муаммолари ҳақида далолат бўлмайди деб ҳисоблайди.

Маҳкамадагиларнинг Ким Чен Иннинг юрак билан боғлиқ жарроҳлик муолажалари ёки операциялар амалга оширилмаганига ишончи комил. Рразведка маълумотларига кўра, агар шундай бўлган тақдирда КХДР раҳбарининг соғлиғи ҳолати 4-5 ҳафта давомида кузатилиши керак бўлар эди.

Шунингдек нотиқ, Давлат разведка хизматига кўра, яқинда Шимолий Корея етакчиси коронавирус билан курашиши учун эпидемияга қарши чораларни кучайтириш, нархларнинг кўтарилишини олдини олиш ва ҳарбийларнинг руҳини кўтариш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишга кўрсатмалар берганини таъкидлади.

Шунингдек, Жанубий Корея разведкаси КХДРнинг COVID-19 инфекциясига чалиниш ҳолатлари йўқлиги ҳақидаги баёнотларига қарамай, улар мавжудлигини истисно қилмайди.

Ким Чен Ин синглиси КХДР раҳбари бўлишга тайёрланмоқда

"Раис Ким йигирма кун давомида қўринмаганидан кейин, ўзининг оммавий фаолиятини Сунчхон фосфорли ўғитлар заводи очилиш маросимида иштирок этишдан бошлади, унинг қурилишини шу йил бошида бошқариб келди. Бу билан Ким Чен Ин мамлакатдаги озиқ-овқат муаммоларини ҳал қилинганлиги ҳақида сигнал бериш истаги борлиги, шуниндек мамлакатни ўз кучлари билан мустақил равишда қайта тиклашга эришиш қобилиятига ишончини намойиш этишини кўрсатмоқда", - деди депутат.

2 май куни Шимолий Корея оммавий ахборот воситалари мамлакат етакчиси Ким Чен Иннинг 20 кун ичида биринчи марта оммага чиқиши ҳақида хабар берди. Унинг йўқлиги мобайнида ғарбий, Жанубий Корея ва Япония оммавий ахборот воситаларида соғлигининг жиддий муаммолари ёки ҳатто унинг ўлими ҳақида миш-мишлар тарқалди. Сунчхон ўғитлар заводининг очилиш маросимидан олинган фотосуратлар ва видеоларда Ким Чен Ин ҳурсанд ва соғлом кўринишда бўлиб, амалдорлар билан суҳбат чоғида табассум билан ишоралар қилди. Шунингдек, у тантанали лентани қирқди.

Олдинроқ Sputnik  радиоси Ким Чен Ин Ғалабанинг юбилейи муносабати билан Россия медали билан тақдирлангани ҳақида хабар берган эди.