Кеча ва бугун: вақт Тошкент, Бухоро ва Самарқанд қиёфасини қандай ўзгартирди

Sputnik

Лойиҳа муаллифлари ўтмиш ва бугун кадрларини бирлаштириб, завқли узоқ ўтмишга саёҳат қилиш имконини яратишди. Айрим тарихий обидаларнинг бир неч юз йиллик қиёфаси сира ўзгармаган, бошқалари эса тамоман ўзгарган.

Туризм қўмитаси Ўзбекистон тарихига шўнғишни ва узоқ вақт давомида шаҳарлар қанчалик ўзгарганини таққослашни таклиф қилди.

1 / 9
Энг кўҳна маданий мерос объектларидан бири Арк қалъаси бўлиб, у қадимда Бухоро шаҳрининг маркази ҳисобланган. Арк қалъаси баланд мустаҳкам пештоқ билан улуғланган. Унинг деворлари теварагида шаҳристон жойлашган. Шаҳристонни савдо-ҳунармандчилик маскани – работ қуршаб турган.
2 / 9
Айрим тарихий обидаларнинг бир неча юз йиллик қиёфаси сира ўзгармаган
3 / 9
100 йиллик тарихга эга Самарқанд кутубхонаси
4 / 9
Айрим тарихий обидаларнинг қиёфаси ўзгарган
5 / 9
Минораи Калон (Катта Минора) меъморчиликнинг ёрқин намунаси. Меъморий обиданинг қурилишида тош, махсус қир қотишмасидан, чорсу пишиқ ғиштидан, лой, тахта ва бошқа бир қатор ашёлардан фойдаланилган. Баландлиги 50 метр, айланма эни 9 метр. Минора ўз даврида муаззин учун азон айтиш жойи вазифасини ўтаган бўлса, ҳарбий мақсадларда эса кузатув объекти ҳам бўлганлиги тарихий манбаларда сақланиб қолган.
6 / 9
Асрлар оша ўз қиёфасини ўзгартирган обида.
7 / 9
Кеча ва бугунги Тошкенти азим.
8 / 9
Ўтмиш ва бугунги кун уйғунлашган кадрлар.
9 / 9
Бухоро шаҳрининг Лаби ҳовуз мажмуасининг шимолида жойлашган Кўкалдош мадрасаси. Мадрасанинг икки қаватли бош тарзи ансамбл майдонига қаратилган. Пештоқини безатиб турган кошинлар сақланиб қолмаган. Мадраса ҳовлисига 5 гумбазли миёнсарой орқали кирилади. Меъморий обиданинг ўзига хос томони шундаки, у Лаби ҳовуз ансамблидаги энг катта иморат ва Бухоро шаҳридаги энг катта мадраса ҳисобланади.