ТОШКЕНТ, 6 май - Sputnik. Ўзбекистон йўлларида ўлим ҳолатлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга камайди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматида маълум қилишди.
Таъкидланишича, жорий йилнинг 16 март - 26 апрель кунига қадар республика ҳудудида жами йўл-транспорт ҳодисалари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 41 %га (2019 йилда) 836тадан 496 (2020 йил)тага камайишига эришилган.
Ҳалок бўлганлар сони 40 фоизга камайган: 228 (2019 йил) нафардан 138 (2020 йил) нафарга, жароҳат олганлар сони 44 фоизга 787 (2019 йил) нафардан 441 (2020 йил) нафарга камайишига эришилган.
Йўлларда ўлим ҳолатлари жорий этилган чеклов чоралари туфайли пасайган.