БААдаги 49 қаватли осмонўпар бинода ёнғин чиқди – олов бутун бинони қамраб олди

Ҳодиса Шаржа шаҳрида кеча кечқурун содир бўлган. Маълумотларга кўра, ёнғин 10 қаватда келиб чиққан, бироқ айрим гувоҳлар ёнғин биринчи қаватда жойлашган парковкадан бошланганини айтишмоқда.
Sputnik

Gulf News нашри хабарига кўра, осмонўпар бино ва яқин уйларда истиқомат қилувчиларни эвакуация қилишга муваффақ бўлинган.  Қутқарувчилар ҳодиса жойига зудлик билан етиб келган, шу боис эвакуация ишлари муваффақиятли амалга оширилган.

Шу билан бирга, 7 киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Бироқ уларнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.

Сўнгги маълумотларга қўра, ёнғин бартараф этилган.