Тожикистонда икки партия етакчиси коронавирус билан касалланди

Тожикистон Социал-демократик ва Демократик партиялари етакчилари коронавирусга гирифтор бўлгани аниқланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Тожикистонда иккита партия етакчисида коронавирус аниқланди.

Тожикистон Социал-демократик партияси раиси Раҳматилло Зойиров ўзининг Facebookʼдаги саҳифасида 8 кундирки коронавирус билан касалланганини маълум қилди.

.

“8 кундирки коронавирус билан оғриганман. Саломатлик тиланг. Дўстларимдан уйимга келмасликни сўрайман”, - дея ёзган у.

Шунингдек, Тожикистон Демократик партияси етакчиси Саиджафар Усмонзода ҳам коронавирус юқтириб олгани ва ҳозирда даволанаётганини маълум қилган.

Тожикистон ҳукумати 30 апрель куни мамлакатда коронавирус қайд этилганини расман эълон қилди. 4 май ҳолатига кўра, Тожикистонда 230 та коронавирус ҳолати аниқлаган. Уч бемор вафот этган.