ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. 2020 йил 2 май куни “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ва “Барқи Тоҷик” компанияси ўртасида жорий йилнинг май-сентябрь ойлари учун шартнома имзоланди.
“Ўзбекистон МЭТ” матбуот хизмати хабарига кўра, шартнома республикада энергетика ва сув ресурслари мувозанатини сақлаш ҳамда истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминланиш мақсадида имзоланган.
Таъкидланишича, ҳозирда импорт амалиёти иккита 220 кВли юқори кучланишли ҳаво тармоқлари орқали амалга оширилмоқда.
Шартномага асосан ёз ойларида электр энергияси ва сув ресурсларига эҳтиёж ортадиган давр учун импорт ҳажмларини 500 кВли тармоқлар орқали кўпайтириш ҳам назарда тутилган.