Тошкент давлат транспорт университети ташкил этилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қарори билан Тошкент давлат транспорт университети ташкил этилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. “Транспорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори эълон қилинди.

Қарорга мувофиқ, Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳамда Тошкент давлат техника университетининг авиакосмик технологиялари факультети бирлаштирилиб, Тошкент давлат транспорт университети ташкил қилинади.

Аввалроқ Самарқанд, Наманган ва Термиз университетларида юридик факультетлар ташкил этилиши хабар қилинган эди.