Сўнгги 11 соат ичида Ўзбекистонда коронавирус аниқланмади

Мамлакатда сўнгги 14 кун давомида коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони касалланганлар сонидан ортган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Ўтган 11 соат ичида Ўзбекистонда коронавирус ҳолати қайд этилмади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Шифобахш қон: эксперт COVID-19дан даволашнинг янги услуби моҳияти ҳақида сўзлаб берди

“2020 йил 4 май соат 23:00дан бугун, 5 май соат 10:00 ҳолатига кўра, яъни ўтган 11 соат ичида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилмади”, - дейилган хабарда.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатда сўнгги 14 кун давомида COVID-19дан соғайганлар сони касалланганлар сонидан кўп бўлган. Фақат ўнинчи куни икки ҳолат ҳам тенглашган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 2189 нафарни ташкил қилиб, соғайганлар эса 1405 нафарга етди. 10 киши вафот этган. Шифохоналарда 774 нафар бемор даволанмоқда.