Карантин чоралари енгиллаштириладиган ҳудудлар алоҳида белгиланади

Туманлар ва шаҳарлар “қизил” (юқори хавфли), “сариқ” (ўрта хавфли) ва “яшил” (хавфсиз) ҳудудларга ажратилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Шавкат Мирзиёев ўтказган йиғилишда карантин чоралари енгиллаштириладиган ҳудудларни белгилаш масаласи кўриб чиқилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳокимликлар билан бирга ҳар бир туман  ва шаҳарнинг карантин даражасини белгилаш, жойлардаги вазият ўзгаришига қараб, тезкорлик билан карантин даражаларини янгилаб бориш вазифаси қўйилди.

Ўзбекистонда автомобиллар учун стикер бекор қилинади

Қайд этилишича, туманлар  ва шаҳарлар “қизил” (юқори хавфли), “сариқ” (ўрта хавфли) ва “яшил” (хавфсиз) ҳудудларга ажратилади.

Карантиндан кейин иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлар барқарор фаолият юритиб кетиши учун шароит яратишни ҳозирдан бошлаш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ эпидемиологик вазият яхши бўлган ҳудудларда ноозиқ-овқат дўконлари, тиббий диагностика, такси хизмати, таъмирлаш, тикувчилик, маиший техника ва пойабзал тузатиш, сартарошхоналар фаолиятига рухсат берилиши ҳамда стикерлар бекор қилиниб, шахсий автомобиллардан фойдаланиш мумкин бўлиши хабар қилинган эди.