ТОШКЕНТ, 5 май - Sputnik. Исроил олимлари COVID-19 коронавирус инфекцияси давосини ишлаб чиқишда "сезиларли силжиш"га эришдилар. Бу ҳақда Исроил мудофаа вазири Нафтали Беннетт маълум қилди.
Исроил биологик тадқиқотлар институтининг лабораториясига ташрифида унга вирусни бостирадиган антителаларнинг фаолияти намойиш этилди.
"Бу вирусга ноёб тарзда ҳужум қиладиган ва уни беморларнинг танасида зарарсизлантирадиган антителалардир", - вазирнинг сўзларини келтиради Sputnik радиоси i24 нашри маълумотига асосланиб.
Олимларнинг таъкидлашича, антителаларнинг ишлаб чиқиш босқичи тугалланган, энди лаборатория ўз ишини кўнгиллиларда синовлар доирасида давом эттиради.