Ўзбекистонда АИ-80 маркали бензин нархи арзонлашди

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, 3 май кунидан эътиборан Аи-80 маркали бензин 4000 сўмдан сотувга чиқарилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Ўзбекистонда 3 май кунидан бошлаб Аи-80 маркали бензин 4000 сўмдан сотувга чиқарилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилмоқда.

Ўзбекистонда Аи-92 маркали бензин яна арзонлашди

Таъкидланишича, 2020 йилнинг 4 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 май кунидан бошлаб Аи-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси (шу жумладан ЭКО маркали дизель ёқилғиси) чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинди ва нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан уларни сотиш фақат биржа савдолари орқали амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Аи-92 маркали бензин нархи яна 500 сўмга арзонлашиб,  унинг нархи 5500 сўм этиб белгилангани хабар қилинган эди.