Қозоғистон Сенатига янги спикер сайланди

Аввал ушбу лавозимда Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи Дарига Назарбоева фаолият юритиб келаётган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Қоғозистон президенти Касим-Жомарт Токаев Маулен Ашимбаевни парламент юқори палатасининг раиси этиб тайинлади. Бу ҳақда Sputnik Қоғозистон нашри хабар қилмоқда.

Маулен Ашимбаев 4 май куни Қозоғистон Сенати аъзоси этиб сайланган эди.

Токаев Назарбоевнинг қизини эгаллаб турган лавозимидан бўшатди

Ашимбаев 2018 йил февралидан 2019 йил июнига қадар Nur Otan партияси раисининг биринчи ўринбосари бўлган.

2019 йил 30 июлидан президент ёрдамчиси лавозимида ишлаган.

2019 йил 18 декабридан бугунга қадар президент администрацияси раҳбари биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Токаев мамлакат парламенти сенати (юқори палатаси) депутати Дарига Назарбоеванинг ваколатларини тўхтатиш тўғрисида фармонни имзолагани хабар қилинган эди.