ЕОИИ COVID-19 олдини олишнинг умумий режасини тайёрлади

Лойиҳа ЕОИИга аъзо давлатлар аҳолисининг санитар-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги ваколатли органлар раҳбарлари кенгаши доирасида тайёрланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 май - Sputnik. ЕОИИ давлатлари COVID-19 ва бошқа юқумли касалликларнинг тарқалишининг олдини олиш бўйича комплекс режа лойиҳасини тайёрладилар, деб хабар берди Роспотребнадзор.

ЕОИИ пандемия шароитида урушлар ва санкцияларни тўхтатишга чақирди

Таъкидланишича, ушбу лойиҳа ташаббускори Роспотребнадзор бўлган. Лойиҳа ЕОИИга аъзо давлатлар аҳолисининг санитар-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги ваколатли органлар раҳбарлари кенгаши доирасида тайёрланган.

“Ҳужжат ЕОИИ ҳудудида лаборатория тадқиқотларининг ягона услубий ёндашувларини ишлаб чиқиш, юқумли касалликларнинг тезкор мониторинги умумий тизимини яратиш, ходимларни тайёрлаш, минтақалардаги энг долзарб юқумли касалликлар учун вакциналар ва ташхис тизимларни ишлаб чиқиш бўйича давлатлараро машқлар ва тадқиқотларни қабул қилишни назарда тутади. Ҳужжат Евросиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилишида қабул қилиниши кутилмоқда”, - дейилади хабарда.

Хабарда қайд этилишича, Комплекс режа тадбирларини амалга ошириш ЕОИИ  мамлакатларида COVID-19 бўйича эпидемиологик вазиятни нормаллаштириш имконини беради, шунингдек, юқумли таҳдидларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш соҳасида давлатлар салоҳиятини кучайтиради.