Ўзбекистонда яна 9 кишида коронавирус аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 9 кишига коронавирус инфекциясини юқтириб олиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. 2020 йил 3 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2127 нафарни ташкил қилмоқда.

Куни кеча жами 32та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, 59 нафар бемор соғайди.

Айни вақтгача 1271 киши касалликдан соғайган, 847 киши шифохоналарда даволанмоқда.