ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. NASA Антарктидадаги музликларнинг эриши билан боғлиқ бўлган иқлим ҳалокати кўламини акс эттирувчи видео лавҳани тайёрлади.
Видеода сўнгги 16 йил ичида ICESat-2 сунъий йўлдоши ёрдамида олинган маълумотлардан фойдаланилди.
2003 йилдан 2019 йилгача сунъий йўлдош Антарктиданинг ғарбий қисмида музнинг эришини қайд этди. Бу жараён денгиз сатҳидан 14 миллиметрга кўтарилишига олиб келди, бу океанлардаги сув сатҳининг деярли учдан бир қисмини ташкил этади. Қитъанинг шарқий қисмида эса музликлар кўпайган.
Глобал исиш туфайли Антарктида ҳар йили тахминан 120 гигатон ва Гренландияда 200 гигатон муз эрияпти.