Сув остида қолган ҳудудлар - Сардоба тўғони ёрилган жойдан олинган кадрлар

Жорий йилнинг 2 май ҳолатига кўра, “Сардоба сув омбори”нинг дамбасини қайта тиклаш мақсадида жами 100 та юк ташиш техникаси орқали тош ва шағал етказиб бериш ишлари ташкиллаштирилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 май - Sputnik. Ўзбекистон ФВВ Сирдарё вилояти Сардоба туманида содир бўлган фавқулодда вазият бўйича қўшимча маълумот берди.

Жорий йилнинг 2 май ҳолатига кўра, “Сардоба сув омбори”нинг дамбасини қайта тиклаш мақсадида жами 100 та юк ташиш техникаси орқали тош ва шағал етказиб бериш ишлари ташкиллаштирилган.

Қутқарувчилар томонидан 138 нафар фуқаро тошқин оқибатларидан қутқарилган.

Шунингдек, сувда қидирув-қутқарув операциясини ўтказиш ва содир бўлган вазиятга аниқ баҳо бериш, келтирилган зарар миқдорини аниқлаш мақсадида, вилоят Фавқудлодда вазиятлар бошқармасидан 75 нафар шахсий таркиб ва 13 та махсус моторли қайиқлар жалб этилиб, қутқарув ва қидирув ишлари олиб борилган.