Четда қололмасдик: тошкентликлар Сирдарёга инсонпарварлик ёрдамини юборди

Сирдарё вилоятидаги Сардоба тўғонидан сув сиза бошлагани ва юзага келган сув тошқини натижасида ҳудуддаги бир нечта аҳоли пунктлари катта жабр кўрди. Фавқулодда ҳолат юз берган ҳудуддан 70 мингга яқин одамлар эвакуация қилинган. Табиий офат туфайли 56 киши жабр кўрган.
Sputnik

Тошкент аҳолиси бугун эрталаб қўллаб-қувватлаш акциясини ташкил этдилар: одамлар озиқ-овқат, кийим-кечак, иссиқ кийимлар, биринчи эҳтиёж товарлари ва шу жумладан, ёш болалар учун зарур буюмларни олиб келдилар.

Шаҳар маъмурияти ташкилий томондан ёрдам берган.

Жумладан, табиий офатдан жабр чеккан ҳудудларга юкни олиб бориш учун транспорт ажратган.

Эвакуация қилинган ҳудуларга ўнга яқин машиналар йўл олди.