ТОШКЕНТ, 1 май - Sputnik. Шавкат Мирзиёев Сирдарёга вилоятидаги "Сардоба" сув омбори яқинига вертолётда етиб келди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.
"Президент Шавкат Мирзиёев зудлик билан Сирдарё вилояти Сардоба туманига етиб келди. Вазият тўлиқ назоратга олинган, саросимага тушишга асос йўқ", - дейилган хабарда.
Воқеа содир бўлган жойга президент бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа ҳукумат вакиллари билан етиб келган. Сирдарёда президентни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда маҳаллий кучишлатар тизимлар раҳбарлари кутиб олишди. Шавкат Мирзиёев шунингдек маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашди.
Эслатиб ўтамиз, ФВВ бугун эрталаб Сардоба сув омбори дамбасидан сув чиққанини ва яқин атрофдаги 3 қишлоқдан 11 мингдан ортиқ ааҳоли эвакуация қилинганини хабар қилган эди.
Ҳозирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан тезкор чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, сув омбори яқинидаги қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинмоқда.