Хитой БССТни коронавирус пайдо бўлишини ўрганишга таклиф қилмади

Хитой ўз кучи билан коронавирус пайдо бўлиш манбааларини ўрганишни аллақачон бошлаб юборган, лекин Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сўровларига рад жавоби бермоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 май - Sputnik. Хитой ҳукумати ЖССТнинг коронавирус манбаини ўрганишда иштирок этиш ҳақидаги сўровига рад давоби берди, деб ёзмоқда РИА Новости ташкилотнинг Хитойдаги вакили Годен Галеага асосан. 

Халқаро ташкилот вакилининг сўзларига кўра, келажакда ушбу каби эпидемия такрорланмаслиги учун, коронавирус пайдо бўлиши вазиятни аниқлаш жуда муҳимдир. 

"Биз Хитой миллий тизимлари томонидан коронавирус пайдо бўлиш ҳолатларини ўрганиш бошлаб юборилганидан хабардормиз, лекин хозирча ушбу жараёнга таклиф олганимиз йўқ. ЖССТ Хитой ҳукумати ва Соғлиқни сақлаш тузилмаларига сўровлар юборишда давом этмоқда", - деди Галеа Британиянинг Sky News телеканалига. 

Мутахассис сўзларига кўра, ЖССТ коронавируснинг табиий йўл билан пайдо бўлганига шубҳа қилмайди, лекин ҳар қандай текширув вирус келиб чиқиши тарихига оид лаборатория изланишлари билан тасдиқланган бўлиши керак.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ COVID-19 эпидемияси пайдо бўлишида Ухан шаҳрида жойлашган Хитой лабораторияларини айблаган эди. Хитой эса ушбу айбловларни мунтазам равишда инкор қилиб келмоқда.

Шунингдек, 29 апрел куни АҚШ разведкаси коронавирус лабораторияда пайдо бўлмаган у табиий йўл билан пайдо бўлган деган баёнотни эълон қилган эди.