ЖССТ юқори даражадаги мутахассислари Марказий Осиё давлатларига сафар қилади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг юқори даражадаги экспертлари Марказий Осиё мамлакатларида бўлиб, вазият билан танишади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ)  юқори даражадаги мутахассислари Марказий Осиё давлатларига сафар қилади. Бу ҳақда ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ҳанс Клюге маълум қилди.

Хитой шифокорлари Ўзбекистондаги миссияни якунлади

БМТ янгиликлар маркази хабарига кўра, ЖССТ январь ойининг охиридан буён Италия, Испания (икки марта), Беларусь, Украина, Грузия ва Озарбайжонга саккизта юқори даражадаги эксперт миссияларини юборди. Эндиликда экспертлар гуруҳи Марказий Осиё мамлакатларида бўлиб, вазият билан танишади.

ЖССТ вакили Европа минтақасида пандемия ҳукмронлик қилаётганини таъкидлаб, барча давлатларни курашни сусайтирмасликка чақирди.

У пандемия билан боғлиқ чекловларни олиб ташлашда эҳтиёткорлик зарурлигини ва бундай қарорларни қабул қилиш учун ЖССТнинг мавжуд барча зарур мезонлари ва тавсияларини ҳисобга олиш кераклигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хитойлик шифокорлар гуруҳи Ўзбекистонда миссиясини якунлаб, ватанига қайтиб кетишгани хабар қилинган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёнинг 185 давлатида коронавирус билан боғлиқ 3,3 миллиондан зиёд ҳолат этилган. Коронавирусдан тузалганлар сони 1 миллионга яқинлашмоқда. 228 мингга яқин киши эса вирус қурбонига айланган.

Марказий Осиёда Қозоғистонда 3 138, Ўзбекистонда 2 017,  Қирғизистонда эса 729 та коронавирус билан ҳолат қайд этилган. Расмий хабарларга кўра, Тожикистон ва Туркманистонда ушбу касаллик расмай қайд этилмаган.