Генерал-майор МДҲда 9 май тантаналари ҳақида: хотира бизни бирлаштиради

Экспертнинг сўзларига кўра, ҳарбий самолётларнинг намойиш парвозлари ёш авлодда катта қизиқиш уйғотиши мумкин.
Sputnik

Бугунги кундаги вазиятга қарамай, 9 май кунги Россиядаги парадни МДҲ мамлакатлари ҳам қўллаб-қувватлайди. “Офицеры России” умумроссия ташкилоти президиуми раиси, Россия қаҳрамони, генерал-майор Сергей Липовойнинг сўзларига кўра, барчани бирлаштирадиган жиҳат шу.

"Ҳаво парадларини қуруқдаликларсиз ўтказиш - парад иштирокчиларини, айниқса фахрийларни хавф остига қўймаслик имконини беради", - деди Липовой Sputnik радиоси эфирида.

Пандемия туфайли 9 майда Ғалаба паради ўтказилмайди

Унинг фикрича, ҳаво парадининг формати, шунингдек, Россия армиясининг қудратини намойиш этиш имконини беради.

Генерал-майор шунингдек, ҳарбий самолётларнинг намойиш парвозларини ўтказиш ёш авлодда қизиқиш уйғотиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, 9 май куни Ўзбекистон бутун дунё билан биргаликда замонавий тарихдаги энг муҳим сана - фашистлар Германияси устидан қозонилган ғалабани нишонлайди. Республикада 9 май - Хотира ва қадрлаш куни.

Фашизмга қарши курашда 420 мингга яқин ўзбекистонлик қурбон бўлди, фронтга эса республиканинг бир ярим миллион фуқароси кетган.

Ўзбекистон у воқеалар хотираларига ҳурмат бажо келтиради, ҳар йили давлат ва жамоат ташкилотлари уруш фахрийлари ва фронт орти меҳнаткашларини қутлайди. Бундан ташқари, ҳеч бири эътиборсиз қолмаслиги мақсадида фахрийларга манзилли ёрдам амалга оширилади.

Генерал-майор МДҲда 9 май тантаналари ҳақида: хотира бизни бирлаштиради