Россияга Ўзбекистондан инсонпарварлик ёрдамининг тўртинчи партияси етиб келди

Россия Федерацияси пойтахтига 18, 20 ва 23 апрел кунлари республикадан инсонпарварлик ёрдамининг аввалги партиялари етказилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 апр - Sputnik. Москвага Ўзбекистондан инсонпарварлик ёрдамининг тўртинчи партияси етиб келди, деб хабар берди самолёт қўнган Внуково аэропорти матбуот хизмати.

Россияга Ўзбекистондан инсонпарварлик ёрдамининг тўртинчи партияси етиб келди

Россия пойтахтига беш миллион тиббий ниқоб ва дока етказиб берилди.

Россияга Ўзбекистондан инсонпарварлик ёрдамининг тўртинчи партияси етиб келди

Химоя воситалари биринчи навбатда коронавирус пандемиясига қарши курашнинг олдинги қисмида ҳаракат қилаётганларга йўналтирилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ёрдамининг учинчи партияси Москвага 23 апрел куни етиб келган. Тиббий ниқоблар ортилган олдинги икки самолёт Россия пойтахтига 18 ва 20 апрел кунлари қўнган.